ССВ “уйғониб кетди”: навоийлик беморнинг ўлими ҳақида ниҳоят расмий хабар берилди

Жамият

image

Аввалроқ, навоийлик коронавирусга чалинган 38 яшар бемор вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бемор бир неча кун аввал вафот этганига қарамай, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермаган. Аксинча, буни вилоят ҳокими Қобул Турсунов вилоят аҳолисига мурожаатида маълум қилган. 

Ушбу хабар интернетда тарқалгандан деярли 7-8 соат ўтиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги уйғонди ва навбатдаги ўлимни қайд этди.  
 
ССВ хабарида айтилишича, 38 ёшли Х.Ш. жорий йил 2 июль куни коронавирус инфекциясига намуна топширган ва касаллиги тасдиқланган. Шу куннинг ўздаёқ шифохонага ётқизилган. 

Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилиги 1-2-даражаси ташхиси қўйилган.

Қўшимча гипертония касаллиги 3-даража, артериал гипертензия ташхиси ҳам қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги 3-4-даража, ўткир бош мия ва ўпка шиши каби асоратлар билан кечган.
 
Бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган. 

Бироқ  шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолати ҳақида кеч хабар бераётгани учун ҳам беморнинг қачон вафот этганига аниқлик киритмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

780

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг