ССВ изоляция қилинган Сеул-Тошкент рейси йўловчилари ҳақида маълумот берди

Жамият

image
Сеулдан Тошкентга келган рейс йўловчилари вақтинча карантинга олинди north_east

Сеулдан Тошкентга келган рейс йўловчилари вақтинча карантинга олинди

Аввалроқ, Жанубий Кореядан келган самолёт йўловчилари карантинга олингани ҳақида хабар берган эдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантинга олинганлар бўйича маълумот берди.

Кеча, 26 февраль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли НY 514-рейс билан Сеул – Тошкент йўналишида Тошкент вақти билан соат 19:02да пойтахтимизга учган самолёт бортида 1996 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.нинг саломатлиги ёмонлашганлиги, унда инсульт аломатлари аниқланганлиги сабабли самолёт 20:55 да Сеул аэропортига қайтарилган. Сеул аэропортида бемор ва унинг фарзанди ҳамда бир нафар фуқаро тушириб қолдирилиб, Б.Т.дан коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлиллар олинган.

Шундан сўнг, самолёт Тошкент вақти билан соат 22:59 да Сеулдан Ўзбекистон пойтахтига 232 нафар йўловчи, 12 нафар экипаж аъзолари билан жами 244 нафар фуқаро учган ва жорий йил 27 февраль куни, соат 05:58 да Тошкент ҳалқаро аэропортига келиб қўнган.

Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулдан келган йўловчилар Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилган. Уларда коронавирус инфекцяси аниқланмаган.

Маълум бўлишича, Сеул шаҳрида қолган Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.дан коронавирус инфекциясига олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, унда коронавирус аломатлари аниқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус карантин

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг