ССВ “Док-1 МАКС” дорисини сотиб олмаслик бўйича СМС-хабарнома жўнатмоқда
Жамият
−
29 Декабрь 2022
4901Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга “Док-1 МАКС” дори воситаларини сотиб олмаслик бўйича СМС-хабарнома юборишни бошлади.
“Док-1 МАКС” препаратини сотиб олманг. Фарзандларингиз саломатлигини асранг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг жорий йилнинг 22 декабрдаги буйруғи билан “Док-1 Макс” дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш белгиланган эди.
Шунингдек, Самарқандда “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 18 нафар боланинг вафот этиши ортидан 7 нафар масъул ходим лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.
Шундан сўнг Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medikal” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь