СССР жосуси Алексей Ботян вафот этди
Олам
−
13 Февраль 2020
10281Афсонавий жосус, 1945 йил январь ойида Польшанинг Краков шаҳрини қутқариш операциясини бошқарган Россия Федерацияси Қаҳрамони Алексей Ботян 103 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости нашри берди.
Қайд этилишича, у жорий йилнинг 10 февраль куни 103 ёшни қаршилаган эди.
Маълумки, 1939 йилнинг 1 сентябрь куни Иккинчи Жаҳон уруши бошланган Ботян ушбу урушнинг бошиданоқ иштирок этиб, Польша армиясининг зенит экипажи таркибида жанг қилган. Польша таслим бўлганидан сўнг, у хизмат қилган ҳарбий қисм Қизил Армияга бўйсунади. Шундай қилиб, Ботян Совет фуқароси бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши билан у махсус мотоўқчи бригадаси таркибида жосуслик мактабида ўқиди. Махсус мактабда бир ярим йил ўқиганидан сўнг, Москва учун бўлган жангда амалий машғулот сифатида қатнашди ва шаҳар атрофидаги душманларнинг орқа қисмида рейдларни амалга оширди.
Ботян 1943 йилда, Олимп разведка ва саботаж гуруҳи таркибида, Давлат хавфсизлик капитани Виктор Карасев қўмондонлиги остида Украинанинг Житомир вилояти Овруч шаҳрига юборилди. 1943 йил сентябрь ойида Ботяннинг бевосита назорати остида Германия томонидан инспекциялар вакиллари ва партизанларга қарши курашда тажрибали мутахассислар келган пайтда Овруч вилоят бошқармасини портлатиш бўйича операция ўтказилди. У операция давомида 80 га яқин фашист офицерини ўлдирди.
1945 йил январь ойида "лейтенант Алёша" (Ботянни маҳаллий аҳоли шундай атаган) ҳаётининг асосий ютуғи деб билган ишни бажарди. У нацистларнинг Дунай дарёсидаги сув омборини бузиш режаси ҳақида билиб олишга муваффақ бўлди. Сув омбори бузулиши Совет қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатиши керак эди. Шу билан бирга, Польшанинг Краков шаҳрида сув тошқини хавфи мавжуд эди. Ботян гуруҳи Жагиеллония қасрида жойлашган портловчи моддалар ва ўқ-дорилар омборини миналашга муваффақ бўлди ва фашистларнинг режалари амалга ошмаслигини таъминлади.
Урушдан кейин Алексей Ботян чет эл разведкасида ноқонуний разведка ходими сифатида қолди. 2007 йил 10 майда Россия Президентининг фармонига биноан истеъфодаги полковник Алексей Ботян Краковни сақлаб қолиш бўйича операцияси учун Россия Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси