СССР КГБнинг сўнгги раҳбари вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Совет Иттифоқи Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) нинг сўнгги раиси Вадим Бакатин 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Агентлик манбаси Бакатиннинг ўлими сабабларига аниқлик киритмаган.

Вадим Бакатин 1937 йил 6 ноябрда Новосибирск вилояти Киселевск шаҳрида туғилган. Новосибирск муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган ва 1973 йилда партия ишига ўтгунга қадар қурилиш соҳасида ишлаган. У Киров партиясининг биринчи котиби, сўнгра КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) Кемерово вилоят қўмитасининг биринчи котиби, партия Марказий қўмитасининг аъзоси, 1988 йилда Ички ишлар вазири этиб тайинланган. 1991 йилда у РСФСР президентлигига номзодини қўйиб, олти номзод орасида охирги ўринни эгаллаган.

1991 йил августдаги давлат тўнтаришидан кейин Давлат хавфсизлик қўмитасини бошқарган. Бу лавозимда Бакатин Совет Иттифоқи Президенти Михаил Горбачёвнинг санкцияси билан хайрихоҳлик белгиси сифатида Москвадаги Америка элчихонасининг янги биноси учун телефон тинглашнинг асл схемасини АҚШга топширгани билан машҳур.

Бакатиннинг вазифаси КГБни ислоҳ қилиш эди – унинг бошқаруви даврида ташкилот мустақил махсус хизматларга (хусусан, ташқи разведка ва давлат хавфсизлиги) бўлинди, чегара қўшинлари қўмита таркибидан чиқарилди. 1992 йил январь ойида Борис Елцин Бакатинни ишдан бўшатди, шундан сўнг у қайта давлат лавозимида ишламади.


Мақола муаллифи

Теглар

СССР КГБ

Баҳолаганлар

678

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг