Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июнидан спиртли ичимликлар, тамаки ва нефть маҳсулотлари нархи ошиши мумкин. Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 июндан акциз солиғи ставкаларини белгилади.
Унга кўра, акциз солиғи ставкалари ўртача 10% га индексация қилинади:
• 1 тонна АИ-80 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралдан бери 240 минг сўм эди);
• 1 тонна АИ-92, АИ-93 ва АИ-95 бензини 275 минг сўм (ўзгармаган);
• 1 тонна дизель ёнилғиси 264 000 сўм (24 минг сўмга қимматлайди).