Совет Иттифоқининг Венгрия ва Чехословакияга юриши хато эди – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Совет Иттифоқининг Совуқ уруш даврида оммавий норозилик намойишларини бостириш учун Венгрия ва Чехословакияга танклар юбориш ҳақидаги қарори хато бўлганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 12 сентябрь куни Шарқий иқтисодий форум сессиясида сўз очди.

“Ташқи сиёсатда бошқа халқлар манфаатларига зиён келтирадиган бирор нарса қилиш тўғри эмас”, деган Путин.

Шу билан бирга, Россия раҳбари ҳозирда АҚШ шундай йўл тутаётганини айтди.

“Ғарбнинг етакчи давлатлари ва биринчи навбатда АҚШ шундай йўл тутмоқда. АҚШ ўз иттифоқчиларига, ҳамкорларига босим ўтказмоқда. Унинг дўстлари йўқ, фақат манфаатлари бор. Бу машҳур Британия формуласининг давоми”, деган Путин. 

Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон мустамлакачи бўлмаган, мамлакат ҳамкорлиги “доим тенглик асосида ёки ёрдам ва қўллаб-қувватлаш истаги билан қурилган”.

Қайд этиш жоизки, Россия 2022 йилда Украинага ўн минглаб қўшин юбориб, Иккинчи жаҳон урушидан бери Европада энг катта қуруқлик урушини келтириб чиқарган давлат саналади.

Маълумот учун, 1956 йилги Венгрия қўзғолони Совет танклари ва қўшинлари томонидан бостирилган. Жангларда камида 2600 венгер ва 600 совет аскари ҳалок бўлди. 1968 йилда Прага баҳори Совет бошчилигидаги Варшава шартномаси қўшинлари Чехословакия Социалистик Республикасига бостириб кириши билан тугаган. Чех тарихчиларига кўра, босқин натижасида 137 га яқин чехлар ва словаклар ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг