#SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз!

Бизнес

image

Камерани ёқиш ва ижод қилиш фурсати келди! Kia кенг кўламли #SonetUzStyle танловини бошламоқда, унда ҳар бир киши ўз истеъдодини намойиш этиб, бош соврин – мутлақо янги Kia Sonet учун курашиши мумкин!

Танловда 18 ёшга етган, видеоролик эълон қилинган вақтда саҳифасида 5 мингдан кам обуначиси бўлган исталган Instagram фойдаланувчиси иштирок этиши мумкин. Мазкур танлов янги истеъдодлар: ўзини намоён этишга, ижодий ёндашув ва янгича қарашни кўрсатишга интилаётганлар учун мўлжалланган.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин:

  • Мавзу ёритилган 20 сониядан 60 сониягача бўлган видеоролик (Reels) яратинг:
  • “Нима учун Kia Sonet Ўзбекистон учун мақбул автомобиль”
  • Instagram ёки танловнинг расмий саҳифасидаги ҳавола орқали мавжуд бўлган Kia_Sonet_Uz бренд треки остида ўз Reels’ингизни ёзиб олинг.
  • Қуйидаги мажбурий шартларга риоя қилган ҳолда Instagram'да видео жойлаштиринг:
  • Xeshteg: #SonetUzStyle
  • Расмий аккаунт белгиси: @kia__uzbekistan
  • Бутун танлов давомида очиқ профиль (private аккаунтлар иштирок этмайди)

Аризалар Instagram’да барча шартларга риоя қилган ҳолда танлов видеосини жойлаштириш орқали 2025 йил 1 июлдан 27 июлгача қабул қилинади. Ишлар Kia вакиллари ҳамда медиа ва маркетинг соҳасидаги мустақил экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Финалчилар 2025 йил 8 август куни якуний тадбирга таклиф этилиб, тўғридан-тўғри эфир орқали сарҳисоб қилинади ва ғолибга соврин топширилади.
Батафсил қоидалар, трек учун ҳавола ва қўшимча саволларга жавоблар kia.uz расмий сайтида жойлаштирилган.

Ўзингиз илҳомланинг – Kia билан бирга бошқаларни ҳам илҳомлантиринг!

#SonetUzStyle хештеги ва @kia__uzbekistan белгиларига кириб туринг. У ерда иштирокчилар ва блогерларнинг дастлабки ишлари пайдо бўлмоқда. Ўз илҳомингизни излаб топинг ва нималарга қодир эканлигингизни кўрсатинг!

Kia’нинг доимий алоқа телефони: 1333
Ташкилотчи: “Roodell” МЧЖ.

Телефон | Sayt | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Kia Kia Sonet SonetUzStyle

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг