Сондан Шомуродовгача: Осиёнинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди

Спорт 25187
image

Дунёдаги барча футболчиларнинг ўйин даражаси ва статистик маълумотларига қараб, уларга нарх белгиловчи “Тransfermarkt” портали Осиё қитъасининг энг қиммат футболчиларидан иборат рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Корея миллий терма жамоаси ва “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин 75 миллион евролик нарх билан Осиёнинг энг қиммат футболчиси сифатида эътироф этилган.

Иккинчи ўринни эса Япония терма жамоаси ва “Арсенал” ҳимоячиси Такеҳиро Томиясу 25 миллион евро нарх билан эгаллаган. Учинчи поғонадан яна бир япониялик Даичи Камада жой олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 8 миллион евролик нарх билан қитъанинг энг қиммат футболчилари орасида 10-ўринда қайд этилган. Қуйида Осиёнинг энг қиммат 10 футболчиси билан танишинг:

1.  Сон Ҳён Мин (“Тоттенхэм”, Жанубий Корея) — 75 миллион евро;

2.  Такеҳиро Томиясу (“Арсенал”, Япония) — 25 млн евро;

3.  Даичи Камада (“Айнтрахт”, Япония) — 22 млн евро;

4.  Сардор Азмун (“Байер”, Эрон) — 22 млн евро;

5.  Меҳди Тареми (“Порту”, Эрон) — 20 млн евро;

6.  Хван Хи Чан (“Вулверхэмптон”, Жанубий Корея) — 16 млн евро;

7.  Ким Мин Же (“Фенербаҳче”, Жанубий Корея) — 14 млн евро;

8.  Такуми Минамино (“Ливерпуль”,  Япония) — 12 млн евро;

9.  Рицу Доан (ПСВ, Япония) — 8 млн евро;

10.  Элдор Шомуродов (“Рома”, Ўзбекистон) — 8 млн евро;

Аввалроқ, жорий йилнинг 1-19 июнга қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё кубоги U-23 нинг энг қиммат жамолари ҳақида ҳам хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 915
Рейтинг: 3
t
×