Солихон домла қамалди
3-саҳифа
−
01 Апрель
95564Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Маҳкамович Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Билдирилишича, Солихон Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган, деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида Солихон домланинг интернет тармоқларидаги кескин чиқишлари фуқаролар, айниқса, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани ортидан у Тошкент вилояти Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжидида имом ноиби вазифасидан бўшатилганди.
LiveБарчаси