Солиқчиларга пластик картадаги пул айланмасини кузатиш ваколати берилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда солиқ идораларига пластик карточкалардаги маблағлар айланмаси ҳаракати ҳақида маълумот олиш ваколати берилиши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида белгиланган.

Ҳужжат билан реал вақт режимида идоралараро электрон алоқа орқали солиқ органларига тақдим этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхати тасдиқланиши мўлжалланган.

Унга кўра, “ЕОПЦ” МЧЖ ва “НПМПЦ” МЧЖ солиқ органларига пластик карточкалардаги маблағлар айланмалари ҳаракати (кунига 5 млн. сўмдан ва (ёки) 10 та транзакциядан ортиқ), шунингдек ҳар ойнинг бошидаги маблағлар қолдиғи тўғрисида маълумот тақдим қилиши белгилаб қўйилиши мумкин.

Маълумот учун, айни шу фармон билан жисмоний шахсларга таксичилик қилишга рухсат бериш ва хориждан юбориладиган жўнатмаларнинг максимал меъёрини 1000 АҚШ долларидан 200 долларгача тушириш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ пластик карта

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг