Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлиб юборилган вазирлик биносига кўчиб ўтди
Жамият
−
23 Март 2021
6304Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинода иш бошлади. Бу ҳақда вазирдик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга жавобан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор бериш ва ечим топиш бўйича топшириқ берилган. Шунингдек, йиғилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аввалги биносини ССВга бериш бўйича таклиф илгари сурилган эди.
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Наврўз айёми кунларида вазирлик марказий аппарати янги бинода иш бошлади.
“Узоқ йиллардан бери вазирлик ўрнашиб келган Навоий кўчасидаги 12-уй вазифалари кенгайиб бораётган вазирлик талабларига жавоб бермай қолган эди”, дейилади хабарда.
ССВ кўчиб ўтган Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга.
Маълумот учун, ССВнинг янги биноси бундан аввал собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги биноси бўлган. Ҳозирда бу вазирлик иккита алоҳида Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликларига бўлинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь