“Содиқ ваъда 4”. Ларижоний ўлимига жавобан Исроилга янги ҳужум бошланди (видео)

Олам

image

Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроил ҳудудига кенг кўламли зарбалар берилганини маълум қилди. Бу ҳужум Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг собиқ котиби Али Ларижоний ҳалок бўлганига жавоб сифатида амалга оширилган. Бу ҳақда “Press TV” хабар берди.

“Содиқ ваъда 4” деб номланган операция можаро бошланганидан бери 61-маротаба амалга оширилган жавоб зарбаси бўлди.

Корпус маълумотига кўра, Тель-Авив марказида 100 дан ортиқ нишон зарарланган, улар орасида ҳарбий ва куч тузилмалари объектлари ҳам бор. Шунингдек, ракеталар Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ҳеч қандай тўсиқсиз ёриб ўтгани таъкидланган.

Эрон томонининг баҳолашича, зарбалар оқибатида 230 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки яраланган.

Тель-Авивдан ташқари ҳужумлар қуйидаги ҳудудларга ҳам қаратилган:

  • Қуддус;
  • Ҳайфа порти;
  • Бершева шаҳри;
  • Негев чўли.

Шу билан бирга, Эрон кучлари Қатар, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Саудия Арабистонидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳам зарбалар берганини маълум қилган. Исроил эса ҳозирча бу борада расмий позициясини билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 март куни Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац Али Ларижоний тунги ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Кейинчалик бу хабарни Теҳрон ҳам тасдиқлади.

Ларижоний билан бирга унинг ўғли, ўринбосари ва қўриқчилари ҳам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, “Басиж” халқ лашкари қўмондони, генерал-майор Ғуломризо Сулаймоний ҳам зарба қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Али Ларижоний Содиқ ваъда 4

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг