Содиқ Сафоев Ильяс Умаханов раҳбарлигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Ильяс Умаханов раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги муносабатлар янги фойдалироқ даражага кўтарилганини таъкидлади. Маълумки, 2018 йил ноябрда Ўзбекистон парламенти делегацияси Россияга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган, шунингдек ўзаро Ҳамкорлик бўйича комиссияси мажлиси ўтказилган. Ҳозирги вақтда Сенат ва Федерация Кенгашининг икки томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Россия парламенти аъзолари халқаро сиёсий майдонда Ўзбекистоннинг фаоллигини алоҳида қайд этди, давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга Ўзбекистон Президентининг қўшаётган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдириб, буни юксак баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг