Сочини сув босди. Шаҳар тошқиндан кейин қай аҳволда? (фоторепоратаж)
Олам
−
25 Июль 2022
8514Россиянинг Сочи шаҳрини кучли ёғингарчилик сабаб сув босди. Бир соатда 55 миллиметр ёғин ёғиши ортидан шаҳарда меҳмонхоналар вайрон бўлди, автомобиллар зарар кўрди. “Мир 24” нашрининг ёзишича, фақатгина соҳилбўйи инфратузилмасидан 100 тоннага яқин чиқинди чиқарилган.
Шаҳар тарихидан энг кучли тошқинлардан бири сифатида кўрилаётган табиий офат оқибатида 16 та кўчани сув босган.
Тошқиндан кейинги тозалашга болалар ҳам жалб қилинган. Қора денгиз соҳилидаги дам олиш масканлари икки кундан бери тартибга келтирилмоқда. Минглаб коммунал хизматчилар кўчаларни тонналаб чиқинди ва қулаган дарахтлардан тозалаяпти ва ертўлалардан сувни чиқариб оляпти.
“Машиналар думалаб, оқиб кетди. Бечора қўшниларим, машинадан айрилди, ахир”, деган воқеага гувоҳ бўлган фуқаро.
Расмийлар, аҳоли ва сайёҳлар етказилган зарарни ҳисобламоқда. Минглаб бинолар ва машиналар вайрон бўлиб, сув босган кўчаларда чиплардек сузиб юриб, охир-оқибат металлолом уюмига айланди. Аксарият автоуловчилар суғурта қилинмагани айтилмоқда. Тошқин вақтида бир киши ҳалок бўлган.
Шаҳар раҳбари ёмон об-ҳаводан жабрланганларнинг барчасига товон пули берилишини айтди. Аммо ёрдам ҳажми ҳали эълон қилинмаган.
LiveБарчаси