Собиқ “замминистр” ва унинг қизи қамалди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Тўраев, унинг қизи Анаис Тўраева ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази собиқ ҳисобчиси Мансур Қўзибековга нисбатан ҳукм ўқилди. QALAMPIR.UZ суд ҳукми билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2021 йил сентябрь ойида Алишер Тўраевнинг ўғлига тегишли бўлган De Nova Agro компанияси 1 миллион дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича 9,95 миллиард сўмлик тендерда ғолиб бўлган. Суд қарорига кўра, амалда бу кўчатлар марказга етказиб берилмаган бўлса-да, маҳсулот қабул қилингани ҳақида бир нечта сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, маблағлар ўтказиб берилган. Алишер Тўраев ўз айбига қисман иқрор бўлган. 

Суд собиқ вазир ўринбосарини Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган мансаб сохтакорлиги) билан айбдор деб топди ва 2 йил муддатга давлат ташкилотида раҳбарлик, моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Мансур Қўзибеков шу каби моддалар учун 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Анаис Тўраева эса Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28-моддани қўллаган ҳолда 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлигида шериклик) бўйича 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Тўраев Анаис Тўрае Мансур Қўзибеков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар