Собиқ вазир телевидениеда жиноятлари ҳақида гапирди

Олам

image

Туркманистоннинг “Олтин аср” давлат телеканали мамлакатнинг собиқ савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Армандурди Ишанов ва бошқа амалдорларининг коррупциядаги айбига иқрор бўлишини намойиш қилди.

Қўлида кишанлар бўлган собиқ вазир “товар биржаси раҳбари бўлиб ишлаганда, хорижий компанияларга пасайтирилган нархларда нефть маҳсулотлари сотиб олишга ижозат бериб, улар манфаати учун ҳаракат қилгани ва мамлакатга даромад келишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрмаганини” айтган.

“Мен вазирликни бошқаришим вақтида қариндошларим ва яқин танишларимни раҳбарлик лавозимларига тайинлаб, уларни қўллаб-қувватлаб келганман. Мен жиноят содир этиб, ўз оилам шаънига доғ туширдим”, деб айтган собиқ вазир.

Маълумот учун, Амантурди Ишанов 2007-2014 йилларда Туркманистон давлат товар-хом ашё биржасида турли лавозимларида, 04.04.2014 - 07/31/2018 Туркманистон давлат товар-хомашё биржаси раиси, 2018 йил 31 июлгача  Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири лавозимларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон собиқ вазири

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг