Собиқ Ўзбекистон ССР раҳбари Рафиқ Нишонов вафот этди
Жамият
−
12 Январь 2023
21010Собиқ Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси марказий қўмитасининг биринчи котиби Рафиқ Нишонов 96 ёшида вафот этди.
Маълумот учун, Рафиқ Нишонов 1926 йил 15 январда Бўстонлиқ тумани Ғазалкент қишлоғида таваллуд топган. Тошкент педагогика институтини тарих мутахассислиги бўйича тугатган. 1956 йилда Ўзбекистон Компартияси Тошкент шаҳар қўмитаси бўлимларидан бирининг мудири бўлган.
1970 йилда у СССРнинг Шри-Ланкадаги ва бир вақтнинг ўзида Малдив ороллари Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланиб, дипломатик ишга ўтган. 1978 йилдан СССРнинг Иорданиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси бўлган.
1985 йилда Рафиқ Нишонов Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган. 1988 йил 12 январдан 1989 йил 23 июнгача – Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби бўлиб фаолият юритган. Шундан сўнг, у Москвага кетган ва у ерда яшаган. 1991 йил сентябрда СССР Президенти Михаил Горбачёвга маслаҳатчи бўлган.
1991 йилдан фаолиятини тугатиб, нафақага чиққан.
Қайд этиш жоизки, сиёсий арбоб 97 ёшга киришига атиги 4 кун қолганида вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Нишоновни “Александр Невский” ордени билан тақдирлаганди.
LiveБарчаси