Собиқ “Реал” аъзосининг янги клуби аниқ бўлди

Спорт

image

“Райо Вальекано” Мексиканинг “Леон” клуби билан 33 ёшли колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригесни клубга текинга ўтказиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати хабар берди.

Футболчи “Райо” билан шартномасини бекор қилди ва эркин агентга айланди. Энди Хамес фаолиятини Мексикада давом эттиради.

Футболчи мавсум бошида “Райо Вальекано”га ўтганди. Жорий мавсумда футболчи испан клуби сафида барча турнирларда 7 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голли узатмани амалга ошириб, жами 205 дақиқа майдонда ўтказди.

Фаолияти давомида Хамес “Реал Мадрид”, “Бавария” “Эвертон” ва бошқа клубларда ўйнаган. “Transfermarkt” порталида Хамеснинг нархи 2,5 миллион евро этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Хамес Родригес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг