Собиқ прокурор Президент Администрациясига ўтди
Жамият
−
24 Август 2022
16878Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Саидлазиз Саидкаримов Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Унинг ўрнига эса Президент Администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.
Саидкаримов 2018 йилнинг февраль ойидан 2020 йилнинг сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
У 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган.
2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 2002-2009 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси тизимида турли вазифаларда ишлаган.
2009-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь