Собиқ Президентнинг тан соқчисига бир неча айбловлар қўйилган

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг қўриқчиси бўлган Канат Сагимбоев қийноқ ва ноинсоний муомаладан шикоят қилганича йўқ. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда. 

Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази раҳбари Нуриддин Сулаймоновга кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тўққизинчи хизматининг собиқ ходими СИЗО-1 маъмурияти ва қамоқхонада ҳеч қандай муаммога дуч келмаган.

"Канат Сагимбаев тушунмайдиган ягона нарса, нима учун уни СИЗО-1да сақлашяпти, гвардияда эмас, чунки у ҳарбий киши. У буни босим сифатида қабул қилади. Бироқ, терговчилар томонидан ёмон муомала қилинмади. Канат Сагимбаев билан бирга ҳуқуқ-тартибот идораларида илгари ишлаган яна 11 киши ўтирипти", деди Нуриддин Сулаймонов.

Канат Сагимбаевга Қирғизистон Жиноят кодексининг "Оммавий тартибсизликлар", "Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш", "Бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдириш" ва "Терговчи ёки бошқа мансабдор шахснинг ҳаракатларига тўсқинлик қилиш" моддалари билан айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Давлат раҳбари Aлмазбек Aтамбоевнинг тансоқчиси Канат Сагимбаев Атамбоевнинг туғилган куни билан табриклагани учун Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан ҳайдалганди ва кейинчалик ҳибсга олинган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Атамбоев тан соқчмиси Канат Сагимбаев

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг