Собиқ Президент вертолётда номаълум томонга олиб кетилгани айтилди

Олам

image

Кун бўйи ўғли билан учрашишга ҳаракат қилган Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвилининг онаси Гиули Аласания ўғлини вертолётда номаълум томон олиб кетишганини айтганди

РИА Новости’нинг ёзишича, кейинроқ Грузия Адлия вазирлиги Михаил Саакашвили соғлиғи ёмонлашгани сабабли қамоқхона шифохонасига олиб кетилганини маълум қилган.

Собиқ Президентнинг адвокати, Михаил Саакашвилининг бундай тарзда вертолётда олиб кетилишини “одам ўғирлаш”, деб атаган.

“Улар [қамоқхона маъмурлари] кўз ўнгимда ўғлимни ўғирлаб, қаергадир олиб кетди. Факт шуки, улар фарзандимни зирҳли автомобилда олиб кетишда ва вертолётга солишди. Лекин ўғлимни қаерга олиб кетишганини билмайман, кўрамиз...”, дейди Саакашвилининг онаси. 

Собиқ Президентнинг шахсий шифокори Николоз Кипшидзега кўра, шифокорлар Кенгаши камоқхонада очлик эълон қилиш орқали соғлиғига путур етказган Саакашвилини тиббиёт муассасасига олиб бориш учун Грузия Адлия вазирлигини кўндирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойи бошида ўз ватанига қайтган Саакашвили орадан кўп ўтмай ҳибсга олинди. Гап шундаки, унга нисбатан Грузияда бир нечта моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ, собиқ Президент бундан норози ва айнан шу сабаб ҳам очлик эълон қилиб, ўзини сиёсий маҳбус деб эълон қилган. Ўз навбатида, Давлат хавфсизлик хизмати вакили Михаил Саакашвили мамлакатда тўнтаришни режалаштираётганини айтган.

Бироқ очлик эълон қилиш, ўз тарафдорларини қўллаб-қувватлашга чақириш сиёсатчига барибир фойда бермади. Ҳукумат уни қамоқда сақлашда давом этди. Лекин собиқ Президентнинг соғлиғида муаммолар бўлиши билан у ҳарбий шифохонага ўтказилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг