Собиқ маданият вазирининг ўғли Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ректор бўлди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Нодирбек Сайфуллаев тайинловга қадар Президент Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

Янги раҳбарни Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов жамоага таништирди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири  Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов йиғилишда иштирок этиб, Нодирбек Сайфуллаевни тайинланган янги масъулиятли вазифа билан табриклади ва келгуси ишларига омад тилади.

Маълумот учун, у 2017-2020 йилларда маданият вазири лавозимида ишлаган Бахтиёр Сайфуллаевнинг тўнғич ўғли ҳисобланади. Нодирбек Сайфуллаев 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат маданият институтини, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, санъатшунослик фанлари номзоди.

Меҳнат фаолияти давомида “Ўзбектеатр” бирлашмаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош директор ўринбосари вазифаларида ишлаган. Шунингдек, ўриндошлик асосида Ўзбекистон давлат санъат институтининг Санъатшунослик кафедрасида педагоглик фаолиятини олиб борган.

2014 йил мартдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис, 2016 йил октябрдан Маданият ва санъат масалалари шуъбаси мудири лавозимларида ишлаган. У 2019 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг