Собиқ Иттифоқ давлатларида фахрийларга қанчадан пул тўланди?
Бу қизиқ
−
09 Май 2020
13021Собиқ Совет иттифоқи давлатларида 9 май арафасида мунтазам равишда уруш фахрийларига бир марталик пул маблағлари тўлаб келинади. Бу тўловлар турли давлатларда турлича.
Масалан Ўзбекистонда бу йил 10 милн сўмдан тўлаш белгиланди. Биз Иттифоқ таркибида бўлган давлатларда уруш фахрийларига қанча пул тўланиши ҳақида маълумотлар билан қизиқдик.
Статистикага кўра, жорий йилда Иттифоқ таркибида бўлган давлатлар орасида энг кўп пулни Қозоғистон тўлар экан. Ҳар бир уруш фахрийсига 1 млн тенгедан. Бу Қозоғистондаги ҳозирги курс билан ҳисобласа, 2382 долларга тенг.
Тахминларга кўра, энг кўп уруш фахрийси бўлган Россия 75 минг рублдан тўлашга қарор қилди. Бу РФдаги ҳозирги курсда 1016 долларга тенг.
Ўзбекистон собиқ Совет иттифоқи давлатлари орасида фахрийларга тўланадиган пул суммаси бўйича учинчи ўринда бўлди. Ҳар бир фахрийга тўланадиган 10 млн сўм валютанинг ҳозирги курсида 993 долларга тенг бўлади.
Бошқа давлатларда фахрийларга ажратилган маблағлар билан қуйида танишинг:
• Қирғизистон – 75 000 сом (951 доллар)
• Озарбайжон – 1500 манат (882 доллар)
• Беларусь – 1700 беларусь рубли (697 доллар)
• Арманистон – 300 000 драм ( 624 доллар)
• Тожикистон – 6000 сомони (589 доллар)
• Украина – 4120 гривен (152 доллар)
LiveБарчаси