“Собиқ “Бобур” боғининг бир сантиметри ҳам қурувчиларга ўтиб кетмаган”. Масъуллар боғ ҳақида фикр билдирди
Жамият
−
07 Июнь 2023 6939 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқда турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган “Дўстлик (собиқ “Бобур”) боғидаги яшил ҳудуд ноқонуний тартибда ўзлаштирилиб, бино қурилаётгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан мутахассис ҳамда жамоатчилик фаоллари танқидий фикр билдириб чиққанди. Мазкур воқеликка Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати батафсил муносабат билдирди.
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари Шавкат Дўстмуҳаммедовнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқда акс этган боғнинг чегара ҳудуди билан боғлиқ суратлар асосга эга эмас. Шунингдек, муносабатда Яккасарой тумани Брaтислава 2А уй манзилида жойлашган “С.” қаҳвахона биносининг бизнес марказ ва меҳмонхона сифатида ихтисослаштириб, реконструкция қилинишда қоидабузарлик аломатлари аниқланмагани айтилган.
“Дўстлик” боғи раҳбари Ирода Юсупованинг айтишича, ноқулай об-ҳаво, ёғингарчилик туфайли қурувчи ташкилот томонидан қурилиш муҳофаза ҳудуди бўлган деворни суриб қўйишига тўғри келган.
“Биз Яккасарой туман ҳокимлиги билан биргаликда келиб, ёзма равишда белгилаб қўйдик. Ҳолат бўйича парк ҳамда қурувчи ташкилот билан аниқ вақт давомида ишлайдиган шартнома тузиб олинди. Унга кўра, ўша ҳудуд қурилиш ташкилоти томонидан қайта тиклаб берилади. Боғ олдин қандай бўлса, яъни 12,3 гектар бўлса, худди шу ҳажмда қолган. Биздан бир сантиметр ҳам қурувчиларга ўтиб кетмаган. Кадастр ходимлари келиб текширганда ҳам қурилиш рухсат берилган ҳудуддан чиқмаган ҳолда амалга оширилганини аниқлашди”, дейди боғ раҳбари.
Бундан ташқари, мазкур объект техник назоратчиси ҳам юқорида айтилган сабаблар билан қурилиш ҳудуди боғ ҳудудидан 7-8 метр ичкарида эканлигини, боғ ҳудудида кирилмаганини айтган.
Шу жумладан, муносабат сўнггида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Матбуот хизмати бундай суриштирувларни холис ва ҳаққоний олиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Live
Барчаси