Музработнинг собиқ ҳокимига жиноий иш қўзғатилди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти Музработ туманининг собиқ ҳокими Эркин Алимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида лавозимидан озод қилинган Алимовга нисбатан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, у мазкур тумандаги умумий қиймати 1,7 миллиард сўм бўлган 4,2 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштириб берган.  

Шунингдек, тумандаги банклар унинг яқин қариндошлари номларига турли мақсадларда 166 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган бўлиб, уларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозирда банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 миллиард 406 миллион сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.  

Бундан ташқари, “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖда олиб борилаётган тафтиш давомида аниқланишича, Эркин Алимовнинг иштирокида қиймати 35 миллиард сўмлик 9,6 минг тонна дон талон-торож қилинган. Алимов 2010-2017 йилларда ушбу Жамият раҳбари лавозимида фаолият олиб борган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва жиноят иши бўйича Жамиятнинг 20 дан ортиқ масъул-мансабдор шахслари тергов ҳаракатларига жалб қилинган ва улар собиқ ҳокимнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан кўрсатмалар бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эркин Алимов

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар