Сноуборд бўйича илк Олимпиада совриндори кўчкида ҳалок бўлди
Спорт
−
14 Январь 455 1 дақиқа
Сноуборд бўйича илк Олимпия ўйинлари совриндори Уэли Кестенҳольц 50 ёшида қор кўчкиси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Швейцария чанғи спорти федерацияси хабар берди.
Манбага кўра, фожиа жорий йилнинг 11 январь куни Швейцариянинг Вале кантонида содир бўлган. Маълумотларга кўра, олимпиячи тахминан 2400 метр баландликда қор кўчкиси остида қолган. Унинг шериги хавфсиз ҳудудга етиб олиб, қутқарувчиларга хабар беришга муваффақ бўлган.
Кестенҳольц вертолётда Висп шаҳридаги шифохонага етказилган, кейин эса Сьон шаҳрига олиб ўтилган. Бироқ у олган оғир жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.
“Ҳаёт битта спорт тури учун жуда қисқа. Афсуски, Уэлининг ҳаёти ҳам жуда қисқа бўлди. 11 январь куни Лётшенталь водийсида содир бўлган қор кўчкиси икки фарзанднинг отасини олиб кетди. Швейцария чанғи спорти федерацияси ва бутун сноуборд ҳамжамияти чуқур қайғуда. Уэлининг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз”, дейди Швейцария чанғи спорти федерацияси президенти Петер Барандун.
Маълумот учун, Уэли Кестенҳольц 1998 йил Япониянинг Нагано шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида сноуборд бўйича илк Олимпия мусобақасидаги гигант слалом баҳсида бронза медалини қўлга киритган эди.
Live
Барчаси