Смартфонларнинг пандемия давридаги хавфи маълум бўлди

Саломатлик 6094
image

Коронавирус пандемияси вақтида смартфонни ишлатиш жисмоний ва психик саломатликка хавфли ҳисобланади. Бу ҳақда Плеханов номидаги сунъий интеллект, нейротехнология ва бизнес-аналитика лабораторияси раҳбарининг ўринбосари Тимур Садиков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, смартфон инфекция учун ҳақиқий кўпайиш жойига айланади.

“Доим инсонлар қўлида бўлиши билан смартфон бактерия ва инфекциялар учун юқумли муҳитни шакллантиради. Шу билан бирга у доимий равишда юз ва қулоққа тегади”, дея таъкидлади у.

Мутахассиснинг таъкидлашича, юқумли касалликнинг юқори тарқалиш шароитида смартфонларни мунтазам дезинфекция қилиб туриш керак. Буни экран қопламасини бузмайдиган изопропил спиртли салфеткалар билан қилиш мумкин.

Смартфон, планшет ва компютерларни назоратсиз ишлатишдан келиб чиқадиган зарар ҳам соғлиқ учун бирдек муҳим. Бунда аввало кўриш қобилияти ва умуртқа зарар кўради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 2.9
t
×