Смартфон танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Технология 6003
image

Саломатликка зарари камроқ смартфон танлашда унинг умумий хусусиятларига, ишлаб чиқарувчисига эътибор бериш, шунингдек, харидорларнинг шарҳларини ўқиш керак. Бу ҳақда "Синергия" университети қошидаги Ахборот технологиялари институти директори ўринбосари Антон Аверин маълумот берди. 

"Шифокор ва олимлар уяли алоқа воситаларининг зарари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тез-тез изланишлар олиб боришади. Аммо улар ҳозиргача аниқ хулосага келишмаган. Шунингдек, қурилмалардаги катта хавф кўпчилик ишонгани каби, электромагнит нурлари эмас, балки қурилманинг йиғилиш сифати пастлиги", дея таъкидлаган эксперт. 

Қурилмани паст сифатда йиғилиши кўп ҳолларда мобил қурилмаларнинг ёниб кетишига ёки уларнинг батареяси портлашига сабаб бўлади. Бундай ҳолат Galaxy Note 7, Redmi Note 7 Pro каби смартфонларда кузатилган. 

"Уяли алоқа воситаларини ишлаб чиқарадиган баъзи "номаълум" компаниялар қурилмани йиғишда арзонроқ ва сифатсиз компонентлардан фойдаланади. Бу эса ўз навбатида салбий оқибатларга олиб келади", дея сўзига якун ясаган Аверин.

Мутахассис шунинг учун смартфон харид қилишдан олдин унинг ишлаб чиқарувчисига, умумий хусусиятларига ва мижозларнинг шарҳларига эътибор беришни тавсия этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 282
Рейтинг: 3
Теглар
t
×