Словенияда мамлакатдаги биринчи масжид ва Ислом маркази очилди

Олам 1589
image

Словения пойтахти Люблянада масжидга эга биринчи Ислом маркази очилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар бермоқда.

13 минг квадрат метрлик майдонда маъмурий ва турар-жой бинолари, шунингдек, спорт зал, ресторан ва кутубхона жойлашган. Ислом марказида баландлиги 40 метрлик минорага эга масжид ҳам бор. Масжид 1400 намозхонга мўлжалланган.

Қурилишдаги биринчи тош 2013 йилда қўйилган. Лойиҳанинг қиймати 34 миллион еврони ташкил этди. Бу харажатларнинг аксарият қисми Қатар давлати томонидан қопланган.

Нуруллоҳ Шарипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
t
×