Сиёсат спортга соя солганда. Бакуда “Арсенал” мухлислари полиция томонидан тўхтатилди (видео)

Спорт

image

Бугун Озорбайжон пойтахти Баку шаҳрида Европа лигасининг жорий мавсуми финал учрашуви ўтказилади. 

Ушбу ўйинда Англиянинг икки гранд жамоаси “Арсенал” ва “Челси” клублари халқаро кубокни қўлга киритиш бўйича ўзаро баҳслашади.

Арманистон ва Озорбайжон ўртасидаги сиёсий зиддиятлар сабаб мазкур ўйинни “Арсенал” футболчиси арманистонлик  Генрих Мхитарян ўтказиб юборади. Гарчи Озорбайжон Ташқи ишлар вазирлиги футболчининг хавфсизлигига кафолат берган бўлсада, Лондонликлар ярим ҳимоячини Бакуга олиб келишмади.

Кеча, 28 май куни Баку кўчаларида қизиқ ҳолат юз берди. Финални томоша қилиш учун Бакуга келган “Арсенал” мухлислари тартиб посбонлари томонидан тўхтатилди. Бунга сабаб, уларнинг футболкасидаги Мхитарян ёзуви бўлган. Полициячилар ушбу шахслар билан суҳбат ўтказиб, сўнгра йўлида давом этишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Арсенал Европа лигаси

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made