“Сити” “Реал” футболчисини сотиб олмоқчи
Спорт
−
14 Февраль 5258 1 дақиқа
“Манчестер Сити” “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Real Champs” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола француз футболчисига бўлган қизиқишни шахсан маъқуллаган ва уни жамоанинг келажаги учун муҳим стратегик кучайтирув сифатида кўрмоқда.
Хабарларга кўра, Камавинга Альваро Арбелоа лойиҳаси доирасидаги “Реал Мадрид”нинг узоқ муддатли режаларига тўлиқ кирмайди. Клуб трансфердан максимал фойда олиш ҳамда футболчининг 2027 йил ёзида шартномаси якунига яқинлашиб, арзонроқ кетиб қолиш хавфини олдини олиш мақсадида уни кейинги трансфер ойнасида сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, “Реал Мадрид” футболчи учун икки хил нарх белгилаган: Саудия Арабистони клублари учун трансфер суммаси 120 миллион еврога баҳоланмоқда, Европа жамоалари учун эса бонуслар билан бирга 80 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Шунингдек, Камавинганинг ўзи ҳам яхшироқ таклиф тушса, трансферга тайёр экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пеп Гвардиола келаси мавсум олдидан ўнг қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни режалаштираётганини ва “Рома” ҳимоячиси Уэсли Франсани таркибни кучайтириш учун энг мақбул вариант сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль