“Сити” “Олтин тўп”ни олган футболчисига Испаниядан ўринбосар топди

Спорт

image

“Валенсия” ярим ҳимоячиси Пепелу қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтиши мумкин. “Манчестер Сити” 26 ёшли ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Estadio Deportivо” хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” Пепелуни жароҳати туфайли жорий мавсум охиригача сафдан чиққан Родрининг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.

“Манчестер Сити” Пепелу учун арзон нархда келишиб олишига ишонмоқда. Инглизлар уни 25 миллион еврога сотиб олмоқчи, гарчи футболчининг шартномасида товон пули 100 миллион евро қилиб белгиланган бўлса ҳам.

Пепелу жорий мавсум “Валенсия” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг кўршапалаклар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида футболчининг қиймати 22 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг