“Сити” қийин ғалабага эришди. Ҳусанов яна захирада қолди
Спорт
−
23 Апрель
426223 апрелга ўтар кечаси Англия чемпионатининг 34-тури доирасида “Манчестер Сити” “Астон вилла” билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов эса захирада қолдирилди.
“Сити” учун оғир ўтган ўйинда ғалаба тўпини 90+4 дақиқада Матиас Нунес киритди. “Шаҳарликлар” сафида биринчи голни 7-дақиқада Бернарду Силва киритди. Бирмингем клуби сафида Маркус Рэшфорд 18-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобдаги мувозанатни тиклади, аммо якунда “Сити” барибир ғалабани илиб кетди.
Шундай қилиб, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов жамоасининг кетма-кет 5-ўйинида ҳам майдонга тушмади. Охирги марта 21 ёшли футболчи 30 март куни Англия кубоги доирасида “Борнмут” билан баҳсда бир тайм майдонда тўп тепганди.
Ғалабадан кейин “Сити” очколари сонини 61 тага етказиб, ҳозирча АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Бугун, 23 апрель куни бўладиган баҳслардан кейин “шаҳарликлар” жадвалда яна пастлаши мумкин.
LiveБарчаси