“Сити”га тегишли футболчи битта ўйинда 6 та гол урди

Спорт 2705
image

Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес Либертадорес кубогининг 6-туридан ўрин олган Перунинг “Альянс Лима” клубига қарши ўйинда (8:1) 6 та гол урди. Бу ҳақда “Ривер Плейт” клубининг  матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, 22 ёшли аргентиналик футболчи Буэнос-Айрес клуби тарихида бир ўйинда 6 та гол урган биринчи футболчига айланди.

Альварес жорий йилнинг январь ойида “Манчестер Сити” билан шартнома имзолади, аммо июлгача “Ривер Плейт”да ижара асосида ўйнайди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Хулиан Альварес “Ривер Плейт” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали аргентиналик иқтидор эгасини 23 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 3.2
t
×