Сиртқи ва кечки таълим учун контрактлар 35-40 фоизга камайтирилди
Жамият
−
10 Сентябрь 2019
79088Жорий йилда Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиган талабалар учун тўлов-контракт миқдори 35-40 фоизга камайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд эитилишича, сиртқи ва кечки таълимда ўтган йили 9 млн сўм бўлган контрактлар бу йил 6 млн 300 минг сўм этиб белгиланди.
Матбуот анжуманида 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, талабаларга контрактларни ойма-ой бўлиб ҳамда “стипендияли” ва “стипендиясиз” шаклда тўлаш имкониятари яратилди.
LiveБарчаси