Сиртқи шаклда ўқийдиганларнинг контрактини камайтириш таклиф қилинди
Жамият
−
31 Март 2020
7374“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида “Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида” ги петиция жойлаштирилди.
Таъкидланишича, олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқимайди, стипендия олмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
“Таклифим, сиртқи таълим шаклида ўқувчи талабаларнинг контракт тўловлари суммасини камайтириш лозим. Шунда талабалар учун таълим олиш янада осонлашади”, дейди мурожаат муаллифи.
Изоҳларда эса аввалгига нисбатан анча пасайтирилгани айтиб ўтилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь