Сирдарёдан Қўқонга Тожикистон орқали автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият
−
11 Август 2022
8204Сирдарё вилояти марказидан Тожикистон орқали Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тез кунда Гулистон шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи “Гулистон – Қўқон” (Тожикистон Республикаси орқали) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Гулистон шаҳридан жўнайдиган автобус “Ховособод” ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги “Андархон” чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради. Йўловчилардан хорижга чиқиш паспорти бўлиши талаб этилади.
Ушбу йўналишнинг масофаси 264,3 километр бўлиб, йўл ҳақи 50 (эллик) минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь