Сирдарёдаги портлашда 3 мингдан ортиқ уйга зарар етди

Жамият

image

Сирдарё тумани Малик аҳоли яшаш манзилидаги Мудофаа вазирлиги омборида рўй берган портлаш оқибатида ён-атрофдаги 3 мингдан ортиқ турар жой биносига зарар етган. Бу  ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида келтирилган.

Қайд этилишича, Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса оқибатида кўрилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

Ушбу воқеадан сўнг, ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилган. 

Маълум бўлишича, 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етган.

Кўрилган амалий чоралар натижасида 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилган. Ҳозирда бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги ҳарбий қисм омборида портлаш юз берди. ССВга кўра, ҳодисада 16 киши жабрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг