Сирдарёдаги чегара постида XI-XIII асрларга оид бойликни олиб кетаётганлар ушланди

Маданият-санъат

image

Сирдарёдаги чегара божхона постида қадимий буюмларни олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу пост орқали ҳаракатланаётган Volvo русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда И.Р.га тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 21 дона бронзага ўхшаш қаттиқ жисмдан турли шаклларда ўйиб ясалган тарихий буюмлар борлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий археология марказининг хулосасига мувофиқ, экспертизага тақдим қилинган. Натижада 21 дона буюмга ягона орнамент (нақш) туширилгани, ягона ўймакорлик шакллари борлиги, тош бўлакчаларининг бир хил вазнга эгалиги, Ўрта Осиёнинг XI-XIII асрларга оид ноёб топилмалари ҳисобланиши, Ўрта Осиё метрологияси учун муҳим тарихий манба экани тўғрисида ўрганилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг хулосасида ушбу 21 дона буюм амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ, тарихий қийматдаги бойликлар эканлиги ва умумий қиймати 210 миллион сўмни ташкил этиши ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланганлиги маълум бўлган.

Таъкидланишича, ҳозирда юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё маданий бойлик

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг