Сирдарёда ёввойи тўнғизлар аҳолига ҳужум қилаётгани ростми? Экология бошқармаси изоҳ берди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани Шоликор маҳалласида ёввойи тўнғизлар аҳолига ҳужум қилаётгани, оқибатда одамлар жароҳатланаётгани ҳақидаги видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеотасвирдаги ҳолат 2022 йилнинг 7 октябрь куни Сирдарё вилоят Гулистон тумани ҳудудида содир этилган. Ўша ҳудудда яшовчи фуқаро ўзига тегишли ов қуроли ёрдамида ов қоидаларини бузган ҳолда 1 дона ёввойи чўчқа овлаган.

Содир этилган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-модда 1-қисми билан маъмурий жарима жазоси белгиланган.

“Видеотасвирдаги ёввойи чўчқани одамларга ташланганлик ҳолати видеомонтаж бўлиб, ушбу жараёнга таллуқли эмаслигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends