Сирдарёда ёш йигитлардан тузилган экстремистик гуруҳ фош қилинди

3-саҳифа 15458
image

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 1998-2004 йиллар орасида туғилган 4 нафар фуқаролар Интернет тармоқлари орқали жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган М.А. бошчилигидаги ушбу экстремистик гуруҳга 1998 йилда туғилган М.Б., И.А ҳамда 2004 йилда туғилган Р.М. аъзо бўлган.

Қайд этилишича, ушбу шахслар муқаддам бир маҳаллада истиқомат қилган ва ҳозирда Сурия ҳудудидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилган 1994 йилда туғилган И.А. ва 1987 йилда туғилган А.Н. билан Интернет орқали алоқа боғлаб, уларнинг таъсирида экстремистик мазмундаги аудио-видео материалларни яқин танишлари орасида тарқатиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланиб келганлар.

Тўпланган материаллар асосида мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 590
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×