Сирдарёда ўқитувчиларни мажбуран ишлатган мактаб директори жазоланди

3-саҳифа 3952
image

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги 9-мактаб ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. 

Aниқланишича, Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани 9-сон мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофини тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб қилган.

Мазкур ҳолат бўйича мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (12 млн 250 минг) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 31-мактаб директори чет тили ўқитувчиларини ҳожатхонани тозалаш ва таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3.1
t
×