Сирдарёда ноқонуний майнинг фермалар аниқланди
3-саҳифа
−
21 Май 2022
10191Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ноқонуний майнинг фермалар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс вилоят марказидаги нотурар бинолардан бирини ижарага олиб, яширин равишда электр тармоғига уланган ҳолда майнинг қурилмаларидан фойдалангани аниқланган. Бунинг оқибатида давлатга қарийб 532 млн сўм миқдорида зарар етказган. Текширув давомида 19 дона майнинг қурилмаси ҳамда бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Гулистон шаҳрида жойлашган ва ўзининг отасига тегишли бўлган МЧЖ биносида майнинг қурилмаларини ўрнатган ҳолда жорий йилнинг февраль ойидан буён 40 минг АҚШ долларига тенг криптовалюта ишлаб чиқарганлиги маълум бўлган.
Текширув давомида у майнинг соҳасида фаолият амалга оширганда фойдаланиладиган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўламасдан, давлатга 134 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланган ҳамда 148 дона майнинг қурилмаси процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь