Сирдарёда Lacetti ва Nexia-2 тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2022 11278 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Lacetti ва Nexia-2 автомобиллари тўқнашиши оқибатида тўрт киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
ЙТҲ туманнинг “Турғун Аҳмедов” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида юз берган. Термиз – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 автомасинаси билан тўқнашган. Тўқнашувга Lacetti ҳайдочиси бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.
Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси ва машинадаги 3 нафар йўловчии олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи эса олган оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь