Сирдарёда қарийб 35 млн сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган фуқаро ушланди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2021
2690Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, вилоят божхона бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда 34 800 000 сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган Nexia ҳайдовчиси ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тадбир давомида Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро М.И. томонидан Nexia автомашинасида Қирғизистон Республикасидан яширин йўл билан олиб ўтилган, умумий қиймати 34 800 000 сўмга баҳоланган 73 452 дона пиротехника воситаси ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Азизбек Наҳанов
LiveБарчаси