Сирдарёда қарийб 35 млн сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган фуқаро ушланди
Crime
−
04 November 2021 4211 1 minute
Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, вилоят божхона бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда 34 800 000 сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган Nexia ҳайдовчиси ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тадбир давомида Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро М.И. томонидан Nexia автомашинасида Қирғизистон Республикасидан яширин йўл билан олиб ўтилган, умумий қиймати 34 800 000 сўмга баҳоланган 73 452 дона пиротехника воситаси ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Азизбек Наҳанов
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September