Сирдарёда “қарғайдиган” ЙПХ ходимига енгил жазо тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Сирдарёда “қарғайдиган” ЙПХ ходимига нисбатан текширув бошлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда ушбу ходимга нисбатан чора кўрилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Текширув хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратурасининг “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди биринчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори И.Ёқубовга нисбатан “Лавозим маошининг 30 фоиз миқдорида жарима” жазоси эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрда 975-сон қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларидан четга чиққанлиги ҳолати акс этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг