Сирдарёда “қарғайдиган” ЙПХ ходимига нисбатан текширув бошланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда “Сирдарёда қарғайдиган ГАИ ходими” сарлавҳаси остида видео тарқалган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, видеода Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрда 975-сон қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларидан четга чиққанлиги ҳолати акс этган.

Мазкур видео лавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. 

ЙҲХББ текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

872

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг