Сирдарёда ИИ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси очилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғига баноан Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни самарали ташкил этиш мақсадида Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. 

Шунингдек, 124 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган мазкур туманда, 38 та маҳалла мавжудлиги инобатга олинган ҳолда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ички ишлар тизими билан боғлиқ масалалари бўйича ортиқча сарсонгарчиликларни олдини олиш, шунингдек тумандаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси таркибида 3 та ички ишлар бўлимининг фаолияти йўлга қўйилди.

 Унга кўра, тумандаги “Улуғбек”, “Бахмал”, “Камолот”, “Ҳикматли”, “Тараққиёт”, “Дўстлик”, “Адолат” ва “Бунёдкор” маҳаллалари 1-сонли Ички ишлар бўлими, “Тинчлик”, “Ишонч”, “Янгиобод”, “Дехқонобод”, “Истиқбол”, “Туркистон”, “Орзу”, “Ахиллик”, “Тадбиркор”, “Навоий” ва “Хазина” маҳаллалари 2-сонли Ички ишлар бўлими ҳамда “Заршунос”, “Фаровон”, “Фурқат”, “Қуёш”, “Элобод”, “Интилиш”, “Илғор”, “Оқ йўл”, “Наврўз”, “Шоликор”, “Ширин”, “Бешбулоқ”, “Зиёкор”, “Матонат”, “Исломобод”, “Баҳор”, “Ёшлик”, “Наврўз” ва “Пахтакор” маҳаллалари 3-сонли Ички ишлар бўлими маъмурий ҳудудларига киритилди. Эндиликда юқорида қайд этилган маҳаллалардаги фуқаролар ўз ҳудудларидаги ички ишлар бўлимларига мурожаат этишлари мумкин. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг